...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДАИШ Ливиядаги нефть захираларига ҳужум қилди


00:42, 22.01.2016 Олам
 2 847

ДАИШ жангарилари томонидан уюштирилган ҳужум натижасида Рас-Лануф портидаги 4 та нефть захираси ёнмоқда.

Ливияда ДАИШ раҳбарлари томонидан Брегу, Тобрук ва Аль-Куфра портларига ҳам ҳужум уюштирилиши билан таҳдид қилинган видеохабар тарқалди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

21 январь куни Триполи шаҳридан 650 километр шарқда жойлашган Рас-Лануф портида ДАИШ томонидан 4 та нефть захирасига ҳужум қилинди. Бу ҳақда ОАВга Ливия Миллий нефть корпорацияси вакили Мустафо Саналла хабар берган. Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар натижасида ушбу нефть захиралари узоқ вақт ишга туширилмайди. Чунки 2014 йилнинг декабрида у аввалги ҳужумдан сўнг ёпилганди. Шу билан бирга, қуролли ҳаракатлар натижасида захирада жами 1 миллион баррел нефть йўқ қилинган. Шу йилнинг январь ойида БМТнинг Ливиядаги бош котиби махсус вакили Мартин Коблер шундай деганди:

"Ливия ДАИШ томонидан нефть ва нефть захираларига нисбатан амалга оширилаётган ҳужумни тўхтатиш учун қўлидан келган барча ишни қилиши керак. ДАИШнинг нефтни эгаллаб олишига имкон қолдирмаслик лозим. Бу нефть ресурслари Ливия ҳалқига ва унинг келажак авлодига тегишли...”
Умида Якубова

Теглар:Ливия ДАИШ Нефть 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!