...
МЕНЮ
ONLINE TV

Cурхондарёда коллеж ўқувчиси чақалоғини бўғиб ўлдирди, сўнг...


15:35, 12.03.2018 Жамият
 13 982

Каналдан янги туғилган чақалоқнинг бўйнига мато бўлаги боғланган ҳолда жасади топилган.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида 2018 йил 7-8 март куни Қишлоқазон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан янги туғилган ўғил чақалоқнинг бўйнига мато бўлаги боғланган ҳолда жасади топилган.
 
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида чақалоқнинг онаси аниқланди.


 
У Қизириқ туманида яшовчи, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Н.Т. бўлиб чиқди.
 
2018 йил 28 февраль куни Н.Т. уйида ўғил туғиб, ҳеч кимга билдирмай чақалоқни бўғиб ўлдириб, сўнг жасадни юқоридаги каналга ташлаб юборганлиги аниқланган.
 
Кўрилган чоралар натижасида Н.Т. қўлга олинган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Фирдавс БЕК

Теглар:Қотиллик аёллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар