Компания 130 йиллик анъанани бузмоқчи.
Coca cola компанияси спиртли ичимлик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, ўзининг 130 йиллик анъанасини бузмоқчи. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар қилди.
Бир асрдан ортиқ вақт мобайнида спиртсиз газли ичимлиги билан бутун дунёда машҳур бўлган компания ўз тарихида биринчи бор спиртли ичимлик ишлаб чиқаришини маълум қилди.
Ҳозирда компания Япониянинг Chu-Hi компанияси билан ҳамкорликда тажрибалар ўтказмоқда.
Маълумот ўрнида, фақат Япониядан топиш мумкин бўлган Chu-Hi компанияси махсулотлари кам алкоголли эканлиги билан жуда машҳур.
Coca cola ҳам айнан шундай турдаги ичимлик ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Икром Раҳмон