...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Байрам арафасида Лола Каримова юксак мукофот билан тақдирланди


15:50, 07.03.2018 Олам
 10 217

Лола Каримова бундай юксак унвонга сазовор бўлиш катта шараф эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева Франциск I қироллик орденининг Дама фахрий унвонига муносиб деб топилди. Бу ҳақида у ўзининг Instagram саҳифасида хабар қилди.
 
Унга мукофотни Икки Сицилия шаҳзодаси Чарльз ҳамда малика Камилла де Бурбонлар топширишди.


 
“Франциск I қироллик орденининг ушбу юксак унвонига муяссар бўлиш мен учун катта шараф. Орден муҳим гуманитар ва хайрия ташаббуслар ҳамда динлараро алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун халқаро даражада тан олинган”,- деб ёзади Лола Каримова-Тиллаева.


 
Турли йилларда Франциск I орденининг рицарь ва дама унвонига Дания маликаси Бенедикта, Буюк Британия собиқ бош вазири баронесса Маргарет Тетчер, Макка вилояти ҳокими шаҳзода Ҳолид ал-Файсал бин Абдулазиз аль-Сауд, Косовонинг собиқ президенти Атифете Яхьяга, БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун сазовор бўлган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистон Гимнастика федерацияси президенти лавозимини тарк этишини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шунингдек, жорий йилнинг февраль ойи бошида у Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси сифатидаги фаолиятини якунлаганди.
Икром Раҳмон

Теглар:Лола-Каримова Тиллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!