...
МЕНЮ
ONLINE TV

Cobalt‘дан пул ўмариб, Nexia‘да қочганлар ушланди


16:47, 26.05.2017 Жамият
 5 122

Мазкур жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жорий йилнинг 27 апрель куни номаълум шахслар Сергели тумани ҳудудида жойлашган “Қум-Ариқ Метан” ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида ўғирлик содир этишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
 
Аниқланишича, ўғрилар фуқаро “Д”га тегишли Cobalt русумли автомашина салонидан 22.000.000 сўм нақд пулларни талончилик йўли билан эгаллаб, давлат рақами белгиси бўлмаган Nexia-2 русумли автомашинада яширинганлар.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 166-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган эди.
 
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар жараёнида мазкур жиноятни муқаддам судланган шахслар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олиндилар.
 
Мазкур жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Cobalt Nexia Талончилик Ўғрилик Тошкент жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар