Бу суратни яратиш учун 1 килограмм миқдоридаги техник чиқиндилар керак бўлган.
Бу гал Жейсон Стив Жобс образини яратишга ҳаракат қилиб кўрди. Жейсон Стивнинг портретини унинг бир неча ўн йиллик фаолиятидан келиб чиқиб, электрон чиқиндилардан яратишга қарор қилди. Улар орасида ишламайдиган уяли алоқа телефонлари, CD-дисклар, симлар, санчқилар, клавиатуралар, дискеталар, компьютер сичқончалари, флешкалар, аккумуляторлар, фотоаппарат бошқа чиқинди сифатида олиб қўйилган буюмлар бор.
Портретни тайёрлаш учун Жеймс 15 соат тинимсиз ишлади. Ушбу портретнинг оғирлиги 1 килограммни ташкил этади. Портрет бундан бир неча йил олдин Стивнинг суратини чизган Уолтер Айзексоннинг сурати асосида тайёрланган. У бу суратни Стивнинг таржимайи ҳоли ҳақида ёзилган китобнинг муқоваси учун чизиб берганди.
“Аслида мен Стив ҳақида кўп нарсани билмайман. Мен бир неча фильмларни тамоша қилиб, у ҳақида тасаввурга эга бўлдим. Ана шундан кейингина унинг ижоди ва ўзи ҳақида қизиқиш пайдо бўлди. Менинг, ҳатто, iPod’им ҳам йўқ. Аммо баъзи инсонлар учун техника воситалари ҳаётининг бир бўлаги саналади. Мен учун эса бу пластик бўлаги, холос. Мен бошқаларнинг ҳам техника воситаларига ҳаддан зиёд қизиқиб, ҳаёт маъносини йўқотиб қўйишларига қаршиман ва бу ишларим атрофдагиларни шунга чақира олади, деган умиддаман”, дейди Жеймс.