Уларнинг эрлари меҳнат қилди. Узоқ йиллар давомида маблағ жамғардию қўли эндигина ошга етай деганда, вафот этди. Турмуш ўртоғининг топган-тутгани эса бева хонимларга қолди.
Миллардерларнинг вафотидан сўнг уларнинг маблағларини бошқариш табиийки оила аъзоларининг зиммасидаги вазифа. Аммо ҳар бир бева ўзига қолган миллиардлар, миллионларни ўз билганича сарф этади.
АҚШнинг “Daily Mail” нашрида айнан миллиардерларнинг бевалари ҳақида қизиқ бир мақола чоп этилди. Унда беваларнинг миллиардларни қай тарзда сарф этаётганлари ҳақида ёзилган.
Стив Жобс ва унинг беваси Лорен Пауэлл
Олма ва хайрия
Apple компаниясининг асосчиси Стив Жобс ва Стэнфордск университетининг битирувчиси Лорен Пауэлл 1991 йил турмуш қуришган. Лорен ҳам худди Стив сингари қатъий ва тиришқоқ бўлган. Бир қарашда у Стивнинг эътиборини қозона олган кучли аёл эди. 20 йиллик ҳаёт йўллари давомида улар икки қиз Эрин, Ева ва бир ўғил Ридни дунёга келтиришди. 2011 йили Стив саратон касаллиги туфайли вафот этди.
“Forbes” журнали берган маълумотларга кўра, Лорен Пауэлл-Жобс 2016 йилда тузилган энг бадавлат аёллари рўйхатининг 6 поғонасидан ўрин олди. 52 ёшли беванинг маблағи 16,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида деб баҳоланмоқда.
Лореннинг шахсий транспорт воситалари, кўчмас мулклари жуда кўп.
- Иккита шаҳсий самолёт. Уларнинг бири 58,8 миллион АҚШ доллари иккинчиси эса 10 миллион АҚШ доллари туради.
- 80 метрлик яхта, у 138 миллион АҚШ доллари деб баҳоланади.
- 4 та уй. Ҳар бир уйда бир нечтадан ётоқхона, ювиниш хоналари, меҳмонхоналар бор.
- Шунингдек, Лорен Walt Disney Company ҳамда Apple компаниялари акцияларига эга.
Лореннинг асосий маблағлари ана шу икки компания ҳисобида ётади.
2006 йилдан бошлаб Disney компанияси икки баравар кўпроқ фойда келтира бошлади. Лорен томонидан асос солинган The Laurene Powell Jobs Trust – йирик акционерлик компанияси Уолт Диснейнинг 7,8 фоизлик акцияларига эга.
Apple компаниясида Лореннинг акциялари бу қадар кўп эмас. Лорен 2015 йилнинг сентябрида келажак мактаби – XQ: The Super School Project лойиҳаси учун 50 миллион АҚШ долари миқдоридаги маблағни хайрия қилди.
Қолаверса, Лорен бизнеснинг ижтимоий инструмент сифатида кўриш муаммоси билан шуғулланади. У айни муаммо юзасидан иш юритувчи Emerson Collective ташкилотига асос солган.
Жон Уолтон ва унинг беваси Кристи Уолтон
У оддий бўлишни истади
Миллардерларнинг бевалари орасида бор маблағни сарф этадиганлари ҳам, худди оддий одамлар каби яшайдиганлари ҳам бор. Миллиардер Жон Уолтон Wal-Mart корпорацияси асосчисининг ўғилларидан биридир. Унинг беваси Кристи Уолтон “Forbes” журналининг эътирофи бўйича дунёдаги энг бой аёллар рўйхатининг иккинчи поғонасидан ўрин олган.
Wal-Mart ҳалқаро фирмаси дунё бўйлаб турли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланади. Турмуш ўртоғи Жоннинг унга қолдириб кетган катта миқдордаги маблағига қарамай, 66 ёшли Кристи Вайоминг штатидаги кичкинагина уйда оддий одамлар каби яшайди. Жоннинг ўлимидан сўнг унинг маблағи 5 миллиард АҚШ долларига кўпайди. Ҳозирда у 37 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағга эга.
Микеле Ферреро ва унинг беваси Мария Франка Фиссоло
Ёшларга ўрин берди
Nutella брендининг 40 йиллиги муносабати билан олинган сурат дунё бўйлаб тарқалди ва уни ҳамма кўрди. Унда ширинликлар қироли Ferrero компанияси асосчиси Микеле Ферреронинг мисилсиз шамларни ёқаётгани акс этган.
Ҳисобида 17 миллиард бўлган машҳур итальян Микеле Ферреро Forbes журнали эътирофига кўра, ўз мамлакатининг энг бой кишиси деб тан олинган.
Ферреро 2015 йилнинг 14 февралида 90 ёшида вафот этди. Унинг 22 миллиардлик маблағи рафиқаси Мария Франка Фиссолога қолди. Марияни турмуш ўртоғининг бизнеси ва компанияси, умуман ишлаб чиқариш ва савдо ишлари у қадар қизиқтирмайди. Шу сабабли ҳам у бу ишларни ўғли Жованнининг зиммасига юклаган.