Чилонзор туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ногиронларга Президент совғаси берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев номидан жами 30 нафар ногиронлиги бор фуқароларга аравачаларни Чилонзор туман ҳокими Даврон Ҳидоятов, хотин-қизлар қўмитаси раиси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш маҳалла органлари раҳбарлари ва туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари иштирокида топширилди.
24 аравача ногиронларнинг оила аъзоларига топширилди ва 6 нафари ногирон фуқароларнинг яшаш жойига олиб бориб берилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман кенгаши томонидан 22-меҳрибонлик уйида тарбияланган 10 нафар етим болаларнинг суннат тўйлари ўтказиб берилган эди.