Черков унда содир бўлган мудҳиш воқеадан кейин одамлар назаридан қолган...
1352 йили Чехиянинг Лукова қишлоғида қурилган ушбу черков ХХ асрнинг 60 йиларидаёқ бузила бошлади. Бу черков дунёдаги энг қўрқинчли черков саналади. Чунки унинг атрофи қабристон билан ўралган, бинонинг ичи қандай фасл бўлишидан қатъи назар ўта совуқ. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, черковда доимий равишда арвоҳлар кезиб юрар эмиш.
Одамлар ушбу черковга унда содир бўлган мудхиш воқеадан кейин келмай қўйишди. Маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг дафн маросими ўтказилаётган чоғда бинонинг том қисми қулаб тушади ва кўплаб инсонлар вафот этади. Шу тариқа бу черков ҳақида турли миш-мишлар, афсоналар пайдо бўлиб, одамларнинг оёғи узилади.
Черковга одамларни жалб қилиш истагида рассом Якуб Хадрава вайронага айланган ибодатхонани арт-объектга айлантиришга уруниб кўрди ва черков ичига юзини беркитган одамлар кўринишидаги ҳайкалларни ўрнатиб чиқди. Бу билан у ушбу черковнинг ҳам тарихи бор эканини билдирмоқчи бўлган.
Айтиш керакки, рассомнинг арт-объекти маҳаллий аҳоли ва сайёҳларнинг эътиборини жалб қила олди. Сайёҳлар томонидан тўланадиган пуллар эвазига черковни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Умида Якубова