Сержант сайёҳни машинага ўтқизиб, зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борган
Маълум бўлишича, “Муқимий” кўчасидаги бекатда юрагини ушлаб ўтирган эркак ёрдам сўраган ва сержант уни машинага юклаб, зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борган. Асли Черногория фуқароси 52 ёшли Дунис Дразинни юрак хуружи тутиб қолган.
“Мен ва оила аъзоларим Фаррухдан миннатдормиз”, - деб миннатдорчилик билдирди ҳаёти сақланиб қолинган сайёҳ.