Гидрометеорология хизмати об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +23...+25, кундузи +39...+41 даража иссиқ бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража иссиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд, вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22…+27, кундузи +40…+45 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/с га етади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +40...+45 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +25...+30, кундузи +40...+45 даража бўлади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +16...+21, кундузи эса +30...+35 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Эслатиб ўтамиз, гидрометеорология хизмати 19-23 июль кунлари мамлакатда ҳаво ҳарорати кескин исиб кетиши ҳақида маълум қилган эди.