...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чемпионлар Андижонда чемпионликларини унутиб қўйишди


19:14, 24.03.2018 Спорт
 5 220

Ўйинда рақиб жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида Кения олимпия терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Учрашувда рақиб жамоа Кения 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
22-дақиқада Одхиамбо Онианго ҳисобни очган бўлса, 34-дақиқада Мутамба Пистоне ҳисобни 2:0 га етказди. Ҳар иккала голга ҳам ҳимоячилар ва дарвозабоннинг қўпол хатолари сабаб бўлди.
 
Иккинчи бўлимда Осиё чемпионлари ҳисобни тенглаштиришди. Забиҳулло Ўринбоев пенальтидан зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди.
 
Қайтган тўпни захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров дарвозага аниқ йўллади. Ўйин охирига қадар 1:2 ҳисоби ўзгармай қолди.
 
Шу тариқа, Хитойда бўлиб ўтган ёшлар бўйича Осиё чемпионатида ғалаба қозониб қайтган чемпионлар Андижонда кенияликлардан мағлуб бўлишди.
 
Маълумот учун, энди Ўзбекистон ОТЖ 26 март, душанба куни Фарғонада Кенияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.
 
Ўртоқлик учрашуви.
Ўзбекистон ОТЖ - Кения ОТЖ - 1:2.
Голлар: Андрей Сидоров (75) - Одхиамбо Онианго (22), Мутамба Пистоне (34).
 
Ўзбекистон: 12. Дилшод Ҳамроев, 2. Ислом Қобилов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов, 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Достон Ҳамдамов, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бобир Абдихолиқов.
 
Кения: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои, 17.Одхиамбо Онянго Криспинус, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам кеча Сенегалга қарши ўйин ўтказганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ОТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!