Парасель ва Спратли ороллари устидаги Хитой суверенитетини тан олиш муҳокама қилинмоқда.
Хусасун, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин ўз баённомасида шундай деган:
“Расмий Пекин Вашингтонни зудлик билан бизнинг хавфсизлигимизга таҳдид солувчи ва Хитой суверенитетига зид бўлган ташвиқотларни тўхтатишни қатъиян талаб қилади”.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Хитой АҚШни минтақа мамлакатларининг тинчликни ва барқарорликни таъминлашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.
“Хитой ўз хавфсизлиги ва суверенитетини қўриқлаш учун керакли барча чораларни кўради”, деб қўшимча қилди Хуа Чуньин.
Турли ОАВлар томонидан ҳозирда Жанубий-Хитой денгизидаги вазият АСЕАН давлатлари ва Хитойнинг ҳаракатлари туфайли барқарорлашмоқда, аммо АҚШ қасддан муаммо ва кескинликни юзага келтирётгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, АҚШ ҳарбий кемаси Жанубий-Хитой денгизидаги Мисчиф қоясидан 12 миля кириб борган.
Хитой Мудофаа вазирлиги унинг акваторияга рухсатсиз кирганини таъкидлаб, хавфсизликка путур етказиш, “жиддий сиёсий ва ҳарбий ташвиқот” ўтказишда айблади.
Эътиборли жиҳати шуки, бу ҳол биринчи бор юз бераётгани йўқ. АҚШ ўз кемаларини доимий равишда Хитой ўзиники деб ҳисобловчи муаммоли ороллар акваториясига юбориб туради.
Хитой ўз навбатида, доимо бунга норозилик билдириб келган.
Расмий Вашингтон эса Америка кемалари халқаро ҳуқуқ рухсат берган ҳамма жойда сузишини таъкидлайди. Бу ҳаракати билан АҚШ Парасель ва Спратли ороллари устидаги Хитой суверенитетини тан олмаслигини ифодалаб келади.