Музокаралар демилитаризацияланган Пханмужом чегара нуқтасида ўтказилади.
КХДР Жанубий Кореянинг апрель ойида ўтиши режалаштирилган корейс саммити вақти ва жойини аниқлаштириш учун жорий йил 29 мартда ўзаро олий даражали музокара ўтказиш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бу таклифни жорий йилнинг 22 март куни расмий Сеул Пхенянга билдирган.
Маълум бўлишича, музокаралар демилитаризацияланган Пханмужом чегара нуқтасида ўтказилади.
Маълум бўлишича, уч кишилик Жанубий Корея делегациясига Иккала Кореяни бирлаштириш вазири Чо Мён Гён бошчилик қилиши кутилмоқда. Шунингдек, аъзолар рўйхатига президент маъмурияти ва Миллий разведка хизмати вакиллари ҳам киритилган.
Аввалроқ, Корея яриморолидаги вазият юмшаётгани ва Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишга розилиги ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев