...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чақалоқ шифохонага етмай вафот этди


12:28, 30.11.2017 Олам
 6 271

Ўзбекистонлик аёлнинг чақалоғи тез ёрдам автомобилида вафот этган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш орлаганларининг хабарига кўра, ўзбекистонлик аёлнинг чақалоғи тез ёрдам автомобилида вафот этган.
 
Бу ҳодиса тез ёрдам автомобили Санкт-Петербургнинг “Пулковский” йўлида, врачлар чақалоқни касалхонага олиб кетаётганда рўй берган.
 
Айни вақтда чақалоқнинг жасади ўлими сабабларини аниқлаш учун ўликхонага юборилган.   
 
Аёл ўз вақтида тез ёрдам хизматига мурожаат қилган ва боласи оғир авҳолда эканлигини таъкидлаган.
 
Ҳозирда полиция тергов-суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.
 
Бу ҳолатда чақалоқ вафот этгандан сўнг она тез тиббий ёрдамга мурожаат этган ёки тез тиббий ёрдам вакиллари анча кеч келган деган тахминлар илгари сурилмоқда.
Обил Сафаров

Теглар:Санкт-Петербург Чақалоқ ўлими Ўзбекистонлик аёл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!