38 ёшли аёл фарзандини дунёга келтириб, кейин уни ўлдирган.
Қозоғистоннинг Костанай вилоятида ўзининг чақалоғини ўлдириб, қудуққа ташлаб кетган аёлни вилоят Ички ишлар департаменти ходимлари ҳибсга олди. Бу ҳақда “КазИнформ” хабар қилди.
Маълум бўлишича, 38 ёшли аёл фарзандини дунёга келтириб, кейин уни ўлдирган ва ўзи яшайдиган Кенарал қишлоғидаги қудуққа ташлаб юборган.
Воқеадан бир кун ўтгач, Қозоғистон чегара ҳарбийлари қудуқдан фойдаланиш чоғида боланинг жасадини топиб олган. Шундан сўнг улар бу ҳақда департаментга хабар қилган.
Ҳозирда аёлга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши очилган.

Икром Раҳмон