...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши қанчага тушади?


14:54, 29.03.2017 Олам
 1 958

20 март куни Британия бош вазири Тереза Мэй 29 март куни Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш жараёни бошланиши ҳақида маълум қилган эди.

Буюк Британия 1973 йил 1 январда Европа иқисодий бирлашмасига аъзо бўлган. 1992 йилда эса Британия Европа иттифоқининг аъзосига айланди.
 
2011 йилда кузатилган иқтисодий инқироз жараёни соясида Буюк Британия Евроиттифоққа аъзолигидан қониқмаётганини билдирди. Мамлакат ҳукумати 2015 йил 28 майда Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиб кетиши бўйича референдум ҳақидаги қонун лойиҳасини парламентга киритди. Орадан 1 ой ўтиб, палата вакиллари мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди.
 
2015 йил 10 ноябрда Британиянинг ўша вақтдаги бош вазири Дэвид Кэмерон Евроиттифоққа Лондоннинг талаблари битилган мактубни йўллади. Агар Лондоннинг талабари қондирилмаса, Британия Европа иттифоқидан чиқиб кетишини маълум қилди.
 
2016 йил 19 февралда Евроиттифоқ вакиллари икки кунлик муҳокамалардан сўнг Британияга янги шартлар қўйди. Унга кўра, Дэвид Кэмерон референдум чоғида Британиянинг Евроиттифоқда қолишига ҳаракат қилиши лозим эди.
 
2016 йил 23 июнда Буюк Британияда мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиб кетиши борасида референдум ўтказилди. 52 фоиз британияликлар мамлакатни иттифоқдан чиқиб кетишини маъқуллаб овоз беришган бўлса, 48 фоиз аҳоли бунга қарши бўлишди. Бундай натижадан сўнг, Дэвид Кэмерон бош вазир лавозимидан воз кечиши ҳақида маълум қилди.
 
2016 йил 13 июлдан Буюк Британия ҳукумати раҳбарлигига Тереза Мэй тайинланди. У мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши борасидаги масала юзасидан референдум ўтказишни истамади. Бу эса ҳукумат ва парламент ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўлди.
 
Молиячи Жина Миллер бошчилигидаги гуруҳ Тереза Мэй парламентининг розилигисиз “Brexit” лойиҳасини йўлга қўя олмаслигини важ қилиб кўрсатиб, ҳукуматга қарши даъво очди.
 
2017 йил 17 январда Тереза Мэй ўзининг “Brexit” лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берди. Унга кўра, Британия нафақат Евроиттифоқдан, балки умумий бозордан, божхона кенгашидан, Европа суди юрисдикциясидан ҳам чиқиши кўзда тутилган эди.
 
24 январда Британия Олий суди парламентнинг розилигисиз ҳукуматнинг ўзи бундай қарор чиқаришга ҳақли эмаслигини билдирди. Шундан сўнг, 26 январда ҳукумат парламентга янги қонун лойиҳасини киритди.
 
31 январь куни Британия парламенти мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши жараёнини муҳокама қилишни бошлади. Шу тариқа, 8 февраль куни парламент “Brexit” лойиҳасини маъқуллади.
 
16 март куни қиролича Елизаветта II ҳам “Brexit” лойиҳасини маъқуллади ва бу борадаги қонун шу кундан кучга кирди. 20 март куни Британия бош вазири Тереза Мэй 29 март куни Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш жараёни бошланиши ҳақида маълум қилган эди.
 
Мутахассислар “Brexit” лойиҳаси Буюк Британияга 50-60 миллиард еврога тушишини тахмин қилишди. 
Дурдона Расулова

Теглар:“Brexit” лойиҳаси Буюк Британия Тереза Мэй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!