Парламент Мэйга ишончсизлик вотуми эълон қилиши мумкинлиги қайд этиляпти.
Кеча, 9 июль куни Британия Ҳукуматининг Brexit бўйича вазири Дэвид Дэвис ва Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон лавозимидан кетди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
Ҳар иккала вазир ҳам Европа Иттифоқига қарши евроскептиклиги билан танилган эди. Улар Иттифоқ билан муносабатларда кескинликни устун кўрган. Хусусан, собиқ ТИВ Борис Жонсон Москвага қаратилагн танқидлари билан ҳам машҳур эди.
Икки вазирнинг истеъфоси Термеза Мэй обрўсига салбий таъсир қилиши таъкидланяпти. Бош вазирнинг рақиблари уни ЕИ билан музокараларда ён босишда айблашяпти. Тез орада Парламент Мэйга ишончсизлик вотуми эълон қилиши мумкинлиги қайд этиляпти.
Тереза Мэй Соғлиқни сақлаш вазири сифатида фаолият юритган Жереми Хантни Ташқи ишлар вазири, Доминик Раабни Европа Иттифоқидан чиқиш ишлари бўйича вазир қилиб тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия 2019 йил 29 мартда ЕИдан расман чиқади.