Таиландда ғорда қамалиб қолганларни қутқариш операциясининг иккинчи босқичи якунланди.
Кеча, 9 июль куни қутқариш операцияси давом эттирилиб, яна тўрт нафар ўқувчи ғордан чиқариб олинди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Ҳукумат вакиллари қолганларни қутқариш об-ҳавога боғлиқлигини таъкидлаяпти. Қутқарув операцияси шу ҳафта ёғиши кутилаётган ёмғир билан пойга бўлмоқда. Негаки ёмғир ёғса, ғорнинг тор йўлакларини яна сув босади.
“Барча тўрт бола хавфсизликда шифохонага келди”, дейди қутқарув операцияси бошлиғи Наронсак Оскоттанакорн.
Оскоттанакорннинг таъкидлашича, ғорда қолган болалар ва уларнинг мураббийи навбатдаги қутқарув операциясида чиқиши учун режани бошидан тузиш керак бўлади. Негаки, қутқарувчиларнинг режаси тўрт болани олиб чиқишга мўлжалланган.