2011 йилнинг декабрида вилоят раҳбари этиб тайинланган Муҳиддин Турдиевич Эсонов вазифасидан озод этилди.
2011 йилнинг декабрида вилоят раҳбари этиб тайинланган Муҳиддин Турдиевич Эсонов вазифасидан озод этилди. Бўш қолган вилоят ҳокимлиги лавозимига Ўктам Барноев тайинланди.
2008 йилга қадар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарган Ўктам Барноев 2008 йил апрель ойидан 2010 йил декабргача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган.