Мазкур ҳолат юзасидан Ҳамза Райимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
У Қоракўлдаги Арна МФЙ Мирпўлот қишлоғида яшовчи Сулаймонов Самихга тегишли бўлган ун тегирмонини ишлаши давомида сарфланган электр энергияси тўланиши керак бўлган 5 млн. 80 минг сўм нақд пулни олиб, шундан 4 млн. 687 минг сўмни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборади.
Райимов Ҳамза фирибгарлик йўли билан бу маблағни ўзлаштириб, расмий ҳужжат ҳисобланган тўлов квитанцияларини қалбакилаштириб, Самих Сулаймоновга тақдим қилган ҳамда сарфланган электр энергия микдорини дастурда камайтириб кўрсатиб келганлиги қайд қилинган.
Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ҳамза Райимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.