...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода ўзини Тошкент шаҳар МХХ ходими деб таништирган фирибгар ушланди


11:41, 06.12.2017 Жамият
 7 170

Фирибгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бухоро вилояти Олот тумани, Қумкашон МФЙда яшовчи, 1987 йилда туғилган Рустам Рўзимуратович Бердиев текин бойлик ортитириш ниятида бировларни алдаш, ишончига кириш орқали турли миқдордаги пулларини қўлга киритишда “устаси фаранг” фирибгарлардан бўлиб чиқди.
 
Жумладан, Р.Бердиев Олот тумани, Халфа МФЙ, Улуғбек кўчаси 2-хонада яшовчи, уй  бекаси Умидахон Шукруллоевна Ҳусаиновага ўзини Миллий хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармасида юқори лавозимда ишлайман деб таништиради.
 
У танишлари орқали Олот шаҳри ҳудудида Қишлоқ қурилиш банки томонидан қурилаётган икки қаватли намунавий лойиҳада қурилаётган уйлардан бирини арзон нархда сотиб олиб беришни ваъда беради.
 
Бундан ташқари Ҳусаинова Умидахонни Олот туман божхона комплексидаги ошхонага ишга жойлаштиришини ваъда қилиб, пора беришга қизиқтириб, ундан 200 АҚШ доллари ва 2 млн. сўм нақд пулларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли орқали қўлга киритиб, фирибгарлик ва пора беришга далолатчилик қилиш жиноятларини содир этган.
 
Бундан ташқари, Р.Бердиев, Олот тумани, Кесакли МФЙда яшовчи, Мамлакат Меҳмоновна Эгамовага онаси бетоб бўлиб қолганлигини, уни даволатишга пул зарур эканлигини, бир ҳафта ичида тўлиқ қайтариб беришини ваъда қилиб, уни алдаб, 1 млн 500 минг сўмлик бир жуфт тилла зиракларини ва 500 минг сўм нақд пулларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритади.
 
Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан Р. Бердиев ваъда қилинган пулларни бермасдан турли хил баҳоналар қилиб, фуқаролар ишончини суиистеъмол қилиш йўли орқали фирибгарлик жиноятини содир этганлиги аниқланган.
 
Бухоро вилояти ИИБ матубот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Р.Бердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.     
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Бухоро вилояти ИИБ Фирибгар Олот тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар