Улардан бири хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, А.Ўлжаевга нисбатан Тошкент шаҳрида жиноят иши қўзғатилганлигини айтган.
Маълум қилинишича, 1952 йилда туғилган А.Ўлжаев ИИБга мурожаат қилиб, 13 апрель соат 21:30 ларда номаълум шахслар давлат рақами аниқланмаган Lacetti русумли автомашинада уйига келиб, ўзларини ДХХ махсус хизмати ходимлари деб таништирган.
Улардан бири хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, унга нисбатан Тошкент шаҳрида жиноят иши қўзғатилганлиги ва тергов ҳаракатларини ўтказиш учун уни Тошкентга олиб бориш кераклигини айтиб қўрқитган ва А.Ўлжаевга нисбатан тазйиқ ўтказмаслик ҳамда ишни ижобий томонга ҳал қилиб беришлик эвазига 1.000.000 АҚШ доллари беришлигини талаб қилган.
Шундан сўнг, А.Ўлжаевнинг уйи олдида номаълум шахслар ундан 500 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан олиб воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Бухоро вилояти Когон тумани Думлиён кўчасида яшовчи, муқаддам судланган 34 ёшли Б.Қосимов, Самарқанд шаҳри Беруний кўчаси 46-уй 9-хонада яшовчи яна бир муқаддам судланган 34 ёшли фуқаро П.Гулямов, шу кўча 144-уй 14-хонада яшовчи, 34 ёшли С. Маҳмудов, Самарқанд шаҳри Спитамен кўчаси 97-уйда яшовчи 41 ёшли М.Юсупов ва Самарқанд шаҳри Ҳусайн Бойқаро кўчаси 53-уйда яшовчи, 34 ёшли А.Мамедовлар содир этганликлари аниқланди. Б.Қосимов ва П.Гулямовлар қўлга туширилган.
С.Маҳмудов, М.Юсупов ва А.Мамедовлар эса Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Казан шаҳрида қўлга олинган.