...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода бир неча миллион сўмлик пахтани ўғирлаганлар фош қилинди


19:49, 23.10.2018 Жамият
 4 390

Ўғирлик фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси ва мансабдорлари биргаликда жиноятга қўл урган.

Департаментнинг Ромитан туман бўлими ходимлари томонидан Инспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
 
Шофиркон туманидаги тадбирда “А” фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси Т.Қ. фермер хўжалиги мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тиркама оғирлигини сунъий равишда ошириб, ҳақиқатда топширилмаган 1,6 млн. сўмлик 460 кг. пахтанинг ортиқча ҳисоблаб ёзилишига эришган.
 
Шунингдек, тадбирда “А” фермер хўжалиги мансабдор шахслари тиркама оғирлигини сунъий равишда ошириш йўли билан 2018 йилги пахта ҳосилидан аслида топширилмаган жами 21,4 млн. сўмлик 4236 кг. пахта хом ашёсини “Шофиркон пахта тозалаш” АЖ балансига ноқонуний ўтказганлиги аниқланган.


 
Мазкур ҳолатлар юзасидан “А” фермер хўжалиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура пахта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар