Муҳаммад бин Салмонга 15 кишилик гуруҳнинг раҳбари қўнғироқ қилган.
Таъкидланишича, журналистни ўлдириш “миссия”сини муваффақиятли амалга оширган 15 кишилик гуруҳнинг раҳбари ушбу “қувончли” хабарни масъул шахсга етказиш мақсадида у билан боғланишга ҳаракат қилган.
Турк манбаси берган маълумотга кўра, у Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон офисига 4 маротаба қўнғироқ қилган.
Аввалроқ, Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған журналист Жамол Хошхожийнинг ўлдирилиши юзасидан барча ҳақиқатни очиқлагани ҳақида хабар берган эдик.
Эрдўған 15 нафар гумонланувчининг бошқа мамлакатлардаги шериклари ҳам терговга киритилиши кераклигига алоҳида тўхталганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Марказий разведка бошқармаси Хошхожийнинг ўлимида Саудия шаҳзодасининг қўли бор-йўқлигини текшириш ниятида экани маълум бўлганди.