...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода “Электросет” ходими аҳоли пулларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юборди


11:40, 08.12.2017 Жамият
 2 913

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳамза Райимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Бухоро вилояти Қоракўл тумани, Жиғачи МФЙ, Жиғачи қишлоғида яшовчи, Қоракўл туман электр тармоклари корхонасида электромонтёр лавозимида ишлаган Райимов Ҳамзанинг фирибгарлиги фош бўлди.

У Қоракўлдаги Арна МФЙ Мирпўлот қишлоғида яшовчи Сулаймонов Самихга тегишли бўлган ун тегирмонини ишлаши давомида сарфланган электр энергияси тўланиши керак бўлган 5 млн. 80 минг сўм нақд пулни олиб, шундан 4 млн. 687 минг сўмни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборади.

Райимов Ҳамза фирибгарлик йўли билан бу маблағни ўзлаштириб, расмий ҳужжат ҳисобланган тўлов квитанцияларини қалбакилаштириб, Самих Сулаймоновга тақдим қилган ҳамда сарфланган электр энергия микдорини дастурда камайтириб кўрсатиб келганлиги қайд қилинган.

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ҳамза Райимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисмига асосан  жиноят иши қўзғатилган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Бухоро вилояти Қорукўл тумани Фирибгар Электр энергияси сарфи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар