Шунингдек, мажлисда уй-жойлар билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш тизимининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари, 9 февраль куни эса ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Ушбу йиғилишларда Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизими, ички ишлар ва прокуратура органлари фаолиятига оид бир қатор топшириқлар берган ва ижросини шахсан ўзи назоратга олиб, бир неча ойдан кейин ҳисоботларни тинглаши ҳақида айтган эди.
Бугунги ўтадиган селекторда соҳа ва тизимда шу давргача амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тақдим этилади. Шунингдек, мажлисда 2016 йил 21 октябрь куни имзоланган “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорнинг амалий натижаларига ҳам эътибор қаратилиши кўзда тутилган.