Зойир Тоирович Мирзаевнинг шу бугунгача эгаллаб турган лавозими бўш қолган.
Давлатлабки ўзгаришларга кўра, Самарқанд вилояти ҳокими Зойир Тоирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири-Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланган эди.
Ўз-ўзидан маълумки, Зойир Тоирович Мирзаевнинг шу бугунгача эгаллаб турган лавозими бўш қолган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида Зойир Тоирович Мирзаев Бош вазир ўринбосари ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимига ўтгани ҳақидаги маълумотлар келтирилган бўлса-да, вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида ҳоким сифатида ҳамон Зойир Тоирович Мирзаев номи кўрсатилмоқда.
Маълумотларга қараганда, бугун Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланади. Қизиқ, Самарқанд вилояти ҳокими лавозими кимга насиб этаркин... Бизни кузатишда давом этинг.