Бир ойдан кўпроқ муддат бизни қизиқарли воқеаларга бой бўлиши кутилаётган жаҳон чемпионати кутмоқда.
Мусобақа очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва яна 16 давлат раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилган.
Очилиш ўйинида эса ЖЧ мезбони Россия Саудия Арабистон терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Барча терма жамоалар Россияга етиб келган ва ўз қароргоҳларида мухлисларни очиқ машғулотларни томоша қилиш учун таклиф этмоқдалар. Испания терма жамоасидаги мураббийлар ўзгариши ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг олган жароҳатидан ташқари, диққатга сазовор воқеалар содир бўлгани йўқ.
Барча интизорлик билан бугунги ўйинни кутмоқда. Айниқса, россияликлар ўз терма жамоаларининг бугунги натижасидан анча аввал хавотирга туша бошлаган.
Хуллас, бир ойдан кўпроқ муддат бизни қизиқарли воқеаларга бой бўлиши кутилаётган жаҳон чемпионати кутмоқда. Футбол байрамини ўтказиб юборманг деймиз.
Маълумот ўрнида, ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Дону шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.