...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Петербургда шаҳар тарихидаги энг катта мушакбозлик ўтказилган


13:53, 22.04.2017 Бу қизиқ
 1 826

Бугун 22 апрель — йилнинг 112-куни. Йил якунига 253 кун қолди.

Байрамлар
 
Бутунжаҳон ер куни.
Бразилия — Бразилия очилиши куни.
Испания — Қиролича Изабелла куни.
АҚШ — Оклахома куни.
 
Воқеалар
 
1370 йил — Бастилия қурилиши бошланди.
 
1509 йил — Генрих VIII отасининг ўлимидан сўнг Англия тахтига ўтирди.
 
1662 йил — қирол Карл II Лондон Қироллик Жамияти низомини тасдиқлади. Кейин у Англия фан соҳасининг муҳим маркази бўлди.
 
1737 йил —Квебекда Канададаги биринчи металлургик печь ўрнатилди.
 
1814 йил — Петербургда Франция билан тинчлик шартномаси имзолангани учун шаҳар тарихидаги йирик байрам мушакбозлиги ўтказилди (324 зарба бонг урилди).
 
1832 йил — император Николай I буйруғи билан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ташкил топди.
 
1838 йил — биринчи марта “Сириус” йўловчи пароходи Атлантика океанини кесиб ўтди.
 
1898 йил — Испания-Америка уруши арафасида АҚШ Куба блокадасини бошлади.
 
1952 йил — 35 миллион америкалик Невадада ядро бомбаси синови ҳақидаги тўғридан-тўғри эфирга узатилган репортажга гувоҳ бўлди.
 
1969 йил — Хьюстонда биринчи марта инсон кўзи кўчириб ўтказилди.
 
1972 йил — биринчи марта одамлар эшкакли қайиқда Тинч океанини кесиб ўтиб, Австралияга боришди. Сильвия Кук ва Жон Файерфакс уммонда 362 кун бўлишди.
 
1980 йил — Канада Москва Олимпия ўйинларига бойкот эълон қилди.
 
1980 йил — Канада Москва Олимпия ўйинларига бойкот эълон қилди.
 
2004 йил — Шимолий Кореяда икки поезд тўқнашуви натижасида портлаш содир бўлди ва камида 150 киши ҳалок бўлди.
 
2008 йил —Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасига келди.
 
Туғилганлар
 
1451 йил — Изабелла Кастильская, Испания қироличаси.
 
1610 йил — Александр VIII, Рим папаси.
 
1724 йил — Иммануил Кант, немис файласуфи.
 
1870 йил — Владимир Ленин, рус сиёсий ва давлат арбоби, инқилобчи.
 
1899 йил — Владимир Набоков, рус ёзувчиси.
 
1937 йил — Жек Николсон, америкалик актёр, сценарист ва режиссёр.
 
1957 йил — Дональд Туск, Польшанинг собиқ бош вазири, Европа Иттифоқи раиси.
 
1978 йил — Хайрулла Каримов, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси.
 
1982 йил — Кака, бразилиялик футболчи.
 
1986 йил — Эмбер Хёрд, америкалик актриса.
 
Вафот этганлар
 
296 йил — Гай, Рим папаси.
 
536 йил — Агапит, I Рим папаси.
 
1994 йил — Ричард Никсон, АҚШнинг 37-президенти.

Теглар:#Бугун Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!