...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Лионель Месси ва Ҳасанбой Дўсматовнинг туғилган куни


11:34, 24.06.2017 Бу қизиқ
 3 711

Тошкент ва Ўрта Осиё Епархиясининг Рус православ черкови “Благовест” халқаро хайрия жамғармаси тузилди.

Бугун 24 июнь – йилнинг 175-куни. Йил якунига 190 кун қолди.

Байрамлар
 
Озарбайжон – Машинасозлик саноати ходимлари куни.
 
Канада, Квебек – Квебек миллий байрами.
 
Перу, Боливия, Эквадор – Ҳиндулар куни.
 
Финляндия – Фин байроғи куни.
 
Шотландия – Мустақиллик куни.
 
Флоренсия – Ўрта асрлар футболи куни.
 
Воқеалар

2016 йил – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тошкент шаҳрида ўтган ШҲТ саммити доирасида рус атоқли шоири Александр Пушкин ҳайкали пойига гул қўйишди.
 
1314 йил – Бэннокберн яқинидаги жангда Шотландия қироли Роберт Брюс Англия қироли Эдуард II нинг қўшинини тор-мор этди ва мамлакатининг мустақиллигини тиклади.
 
1497 йил – Жон Кабот Канадани очди.
 
1812 йил – Наполеон қўшини Неман дарёсини кечиб ўтиб, Россия империяси ҳудудини забт этди.
 
1930 йил – Колумбияда дунёда биринчи бўлиб, самолётни аниқлаш учун радардан фойдаланилди.
 
1894 йил – Париждаги конгрессда Халқаро Олимпия қўмитасига асос солган Пьер де Кубертен ташаббуси билан 4 йилда бир марта Олимпия ўйинлари ўтказишга келишиб олинди.
 
1934 йил – Украина пойтахти Харьковдан Киевга кўчирилди.
 
1963 йил – Москвада Бутунжаҳон аёллар конгресси очилди.
 
1990 йил – Москвада Виктор Цой ва “Кино” гуруҳининг охирги концерти ўтказилди.
 
2002 йил – Тошкентда мактаб, академик лицей ва коллежлар битирувчиларининг “Истиқлол умидлари — 2002” фестивали бўлиб ўтди.
 
2002 йил – Тошкент ва Ўрта Осиё Епархиясининг Рус православ черкови “Благовест” халқаро хайрия жамғармаси тузилди.
 
2010 йил – Австралияда биринчи марта аёл киши – Жулия Гиллард бош вазир бўлди.
 
Туғилганлар
 
1888 йил – Николай Смолич, актёр ва режиссёр, СССР халқ артисти.
 
1905 йил – Жоржия Хейл, америкалик актриса.
 
1908 йил – Марина Ладинина, киноактриса, СССР халқ артисти.
 
1911 йил – Хуан Мануэль Фанхио, аргентиналик таниқли автопойгачи.
 
1912 йил – Сергей Филиппов, комик актёр.
 
1913 йил – Павел Усовниченко, актёр.
 
1947 йил – Питер Уэллер, америкалик киноактёр.
 
1950 йил – Нэнси Аллен, америкалик актриса.
 
1976 йил – Елена Перова, россиялик қўшиқчи ва актриса.
 
1972 йил – Оғабек Собиров, хоразмлик қўшиқчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
 
1975 йил – Равшан Собиров, ўзбек хонандаси.
 
1987 йил – Лионель Месси, машҳур футболчи, “Барселона” ўйинчиси, Аргентина футбол терма жамоаси аъзоси.
 
1993 йил – Ҳасанбой Дўстматов, боксчи, “Рио-2016” Олимпиадаси чемпиони.
Сумбула

Теглар:Бугун Лионель Месси Ҳасанбой Дўстматов Оғабек Собиров Равшан Собиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!