...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Ислом Каримовнинг Америка Қўшма Штатларига 3 кунлик ташрифи бошланган


12:37, 20.04.2017 Жамият
 6 398

Бугун 20 апрель — йилнинг 110-куни. Йил якунига 255 кун қолди.

Байрамлар
 
Венесуэла — Мустақиллик декларацияси куни.
Россия — Миллий донор куни.
Хитой — Хитой тили куни.
 
Воқеалар
 
1770 йил — Жеймс Кук Янги Жанубий Уэльсни очди.
 
1792 йил — Франция Венгрия ва Богемия қиролига уруш эълон қилди. Инқилоб уруши бошланди.
 
1865 йил — Биринчи марта хавфсиз гугуртлар пайдо бўлгани маълум қилинди.
 
1871 йил — Японияда биринчи марта Токио ва Осака ўртасида почта алоқалари ўрнатилди.
 
1901 йил — Москва Консерваториясининг Катта зали очилди.
 
1924 йил — Туркия Республикаси Конституцияси қабул қилинди.
 
1993 йил — Backstreet Boys гуруҳи ташкил топди.
 
1996 йил — “Адолат” нашриётида "Амир Темир ва Франция" китоби нашрдан чиққани тўғрисида хабар эълон қилинди. Асарда Соҳибқироннинг Франция қироли Карл IV ва Кастилия қироли Генрих III билан олиб борган ёзишмалари, шарқшуносларнинг француз мактаби томонидан Амир Темур ва Темурийлар сулоласини ўрганишга бағишланган мақолалари ўрин олган..
 
1999 — Тошкентда “ Зилзилани олдиндан айтиб бериш муаммолари” мавзусида Халқаро конференция очилди.
 
1999 — Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Америка Қўшма Штатларига 3 кунлик ташрифи бошланди. Уч кунлик ташриф давомида давлатимиз бошлиғи НАТОнинг 50 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида ўтган Евроатлантик шериклик кенгаши мажлисида қатнашди, АҚШ раҳбар доиралари вакиллари билан музокаралар олиб борди ва йирик халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашди.
 
Туғилганлар
 
1633 йил — Император Го-Комё, Япониянинг 110-императори.
 
1808 йил — Наполеон III, француз императори.
 
1889 йил — Адольф Гитлер, учинчи рейх бошлиғи.
 
1976 йил — Шей Гивен, ирландиялик футбольчи, давозабон.

Теглар:Бугун Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар