...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун футбол: Ўзбекистон жаҳон чемпионати иштирокчисига қарши ўйнайди


10:43, 27.03.2018 Спорт
 2 668

Сенегалга қарши баҳс ўтказган ўзбекистонликлар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишганди.

Бугун, 27 март куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Марокашга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
 
Ўйин Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади. Соат 23:55да бошланадиган баҳс “Спорт ТВ” орқали жонли эфирда намойиш этилади.
 
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Милий терма жамоа Африканинг бошқа бир терма жамоаси - Сенегалга қарши баҳс ўтказган ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.
 
Маълумот учун, Марокаш ва Сенегал терма жамоалари шу йил Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этадилар.
 
Марокаш терма жамоаси мундиалда Испания, Португалия ва Эрон жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.
 
Сенегалга эса гуруҳ босқичида Колумбия, Польша ва Япония терма жамоалари рақиблик қилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Марокаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!