...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун 20:40да Одил Аҳмедов “Гол” кўрсатувининг меҳмони бўлади


20:04, 07.09.2017 Спорт
 3 584

Хайрулла Ҳамидов олиб борадиган кўрсатувда асосан Ўзбекистон МТЖнинг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўтказган ўйинлари бўйича фикрлар таҳлил қилинади.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Тошкентда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди ва 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлдан чиқаргани ҳақида хабар бергандик.
 
Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқа олмаслиги сабабига кўра, бугун, 7 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:40 да “Спорт” телерадиоканали Ўзбекистон терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби футболчиси Одил Аҳмедовни “Гол” кўрсатувига таклиф этган.
 
Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов олиб бориши режалаштирилган кўрсатувда асосан Ўзбекистон терма жамоасининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўтказган ўйинлари бўйича фикр ва изоҳлар таҳлил қилинади.
 
Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Хитойга қарши сафарда кечган учрашув (0:1) дан сўнг “Жанубий Корея билан бўладиган ўйинда ё ғалаба қозонишимиз керак, ёки футбол ўйнашни умуман йиғиштириб қўйишимиз керак” қабилида кескин фикрларни билдириб ўтганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Одил Аҳмедов “Гол” кўрсатуви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!