...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа Brexit’дан кейин ҳам Британияни қўйиб юбормоқчи эмас


19:52, 07.09.2017 Олам
 1 660

Европа Буюк Британия савдо соҳасида, терроризм ва экстремизга қарши курашда ҳам ҳамкорлик қилишини билдирди.

Европа Иттифоқининг Brexit бўйича музокаралардаги вакили Мишель Барньенинг айтишича, Европа Иттифоқи Британиянинг ташкилотдан ажралиб чиқиши бўйича музокараларни тезлаштириш ниятида. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Европа Буюк Британия билан “чиқиш жараёнлари” амалга оширилганидан сўнг нафақат савдо соҳасида балки терроризм ва экстремизга қарши курашда ҳам ҳамкорлик қилишини билдирди.
 
Уларнинг таъкидлашича, вақт жуда “тез” ўтмоқда... Томонлар Британиянинг Европадан чиқишига тайёргарлик кўриб олиши даркор. Имкон даражасида салбий оқибатлардан қочишга ҳаракат қилиш зарур, бунда ҳеч бир томон зарар кўрмаслиги даркор.
 
Маълумот учун айтиш мумкинки, Буюк Британия Европа Иттифоқининг аъзоси бўлсада, ўз манфаатлари устунлиги сабаб бир қатор муҳим шартномаларни имзоламаган ягона давлатдир. Шунингдек, у Евроҳудуд ҳамда Шенген ҳудудига кирмайди.
 
2016 йилда ўтказилган референдумда британияликлар Европа Иттифоқига аъзоликни тўхтатишни ёқлаб овоз берганлар.
 
Аввалроқ, Евроиттифоқ раҳбарияти Британиянинг иттифоқдан чиқиб кетиши учун жарима тўлаши мажбурийлиги ва бу миқдор 36 миллиарддан 54 миллардгача оралиқда бўлишини таъкидлагани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Brexit Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!