...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мавлут Човушўғлу ва Эмине Эрдўған роҳине қочоқлари лагерида


19:40, 07.09.2017 Олам
 3 621

Туркия Ташқи ишлар вазири ва Туркия президентининг турмуш ўртоғи Эмине Эрдўған роҳине мусулмонлар ҳолида хабар олиш мақсадида Бангладешга етиб келди.

Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу ва Туркия президентининг турмуш ўртоғи Эмине Эрдўған Мьянмада тазйиққа ураган араканлик мусулмонлар ҳолида хабар олиш мақсадида Бангладешга етиб келди.
Бу ҳақида “Gazetevatan.com” агентлиги хабар берди.
 
Манбага кўра, Мавлут Човушўғлу ва унга ҳамроҳлик қилувчи делегация Кокс-Базар шаҳридаги “Кутупалонг” вақтинчалик яшаш лагерига ташриф буюрди, жойлардаги вазиятлар билан танишди ва роҳине мусулмонларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.
 
Ҳозирда Бангладешда 120 мингга яқин роҳине мусулмонлари вақтинчалик яшаш лагерларида яшамоқда.
 
Кеча сайтимиз орқали Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлуни Багладешга боришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Мавлут Човушўғлу Туркия Роҳинелар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!