
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтага нисбатан 13,94 сўмга арзонлади ва 8100,92 сўмни ташкил этди.
1 Евро 9976,28 сўмни ташкил этиб, 63 сўмга арзонлади.

1 Россия рубли 54 тийинга арзонлаб, 141,67 сўмни ташкил этди.
1 Қозоғистон тенгеси 25,41 сўмни ташкил этди. Тенгенинг янги қиймати ўтган ҳафтадагига нисбатан ўзгармай қолди.
1 Қирғизистон соми 90 тийинга арзонлашиб, 118,61 сўмни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.