...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу чоллар – “ёмон” чоллар. Ўзбекистонлик отахонлар Сочига қандай бориб қолди?


15:55, 12.05.2018 Жамият
 10 691

Ўзбекистонлик уруш қатнашчилари Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этдилар.

Етти нафар ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ўз яқинлари ва шифокорлар билан Кисловодскка кетаркан, адашиб Сочига бориб қолди.
 
Юзага келган вазият уларнинг ўзлари ва Сочи аэропорти ҳодимлари учун ҳам кутилмаган ҳол бўлди. Аэропорт маъмурияти шаҳар ҳокимиятига вазиятни маълум қилган.
 
Гап шундаки, бу отахонлар 9 май муносабати билан Москва шаҳри бош майдонида ўтказиладиган ҳарбий парад маросимида иштирок этиш учун Россияга боришган. Маросимдан сўнг улар йўл ҳамроҳлари ва шифокорлар билан  Кисловодск шаҳрига жўнаб кетишлари керак эди. Кексалик қурсин, улар самолётни адаштириб, Сочига келиб қолишди.
 
Сочи ҳокимияти уруш фахрийларини меҳмонхонага жойлаштирииб, уларга шаҳар бўйлаб саёҳат ташкил этган.
 
Сочилик расмийлар отахонларнинг Кисловодскка етиб олишлари учун чипта харид қилиб, уларни кузатиб қўйишган.
 
Фахрийлардан бири – 93 ёшли Бекқул Ҳамзаев олтинчи марта Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этган. У Сочида ҳам бир неча бор дам олган экан.
 
“Сочида мен кўп марта бўлганман, санаторияларда даволанганман. Кўриб турибманки, шаҳар жудаям ўзгариб кетибди.”, дейди Ҳамзаев.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар