...
МЕНЮ
ONLINE TV

Брюсселда “шавқатсиз” иқтисодий сиёсатга қаршилик кучаймоқда


15:45, 29.09.2016 Олам
 2 115

Намойиш иштирокчилари ишлаш шароитларининг оғирлашганидан шикоят қилишган.

Бельгия ҳукумати томонидан қаттиққўллик билан олиб борилаётган иқтисодий сиёсат Брюсселда умуммиллий манифест юзага келишига сабаб бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
60 мингга яқин акция иштирокчилари Давлат секторида иш ўринларининг қисқариши, хизматлар ҳақи ошиб бораётгани, кунлик иш вақтининг узайтирилиши ва нафақа ёшининг кўтарилишига қарши намойишлар ўтказишмоқда.
 
Маҳаллий ОАВнинг хабарларига қараганда, қаршилик акцияси туфайли Брюссель метрополитенининг фақат битта линияси ишлаяпти. Шунингдек, пойтахтнинг 50та автобусидан фақат 8таси хизмат кўрсатмоқда. Полиция намойишлар туфайли Брюссель марказида шахсий автомобилларни ҳайдамасликка чақирди.  
Дурдона Расулова

Теглар:Брюссель Бельгия Манифест 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!