Сербиялик теннисчининг чорак финалда ютқазиши Маррейга ана шундай имкониятни яратиб берди.
Айни поғонада аввал Новак Жокович турган эди. Маълумотларга кўра, Жокович Профессионал теннисчилар ассоциацияси рейтингидан 223 ҳафта мобайнида тушмай келаётганди. Эндиликда сербиялик теннисчи Париждаги турнирда чорак финалда ютқазиб, Осиё-Тинч океани минтақаси рейтингининг иккинчи поғонасига тушиб қолди. Унинг чорак финалда ютқазиши Маррейга ана шундай имкониятни яратиб берди.
Айтиш лозимки, Осиё-Тинч океани минтақаси рейтингидаги энг юқори поғонада сербиялик Жоковичдан ташқари швейцариялик Федерер узоқ вақт давомида тура олган. Бу муддат 320 ҳафтага тенг.