...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур теннисчилар башанг либосларда беллашишди


12:35, 23.09.2016 Спорт
 5 303

Сербиялик Новак Жокович ва америкалик Серена Уильямс оқшом либосларида теннис мусобақасини ўтказишди.

“Eurosport” нашрининг хабар беришича, 22 сентябрь куни Миланда сербиялик машҳур теннисчи Новак Жокович ва рафиқаси Елена томонидан хайрия бали ташкил этилди. Ушбу кечанинг асосий ҳамкори модельер Жорджио Армани бўлди. Тадбирда, шунингдек, “Vogue” журнали бош муҳаррири Анна Винтур, актриса Мишель Хунцикер, хонанда Фабио Воло ва америкалик машҳур теннисчи Серена Уильямс иштирок этди.
 
Хайрия кечаси давомида Профессионал теннисчилар Ассоциацияси рейтингини бошқариб келувчи 29 ёшли Новак Жокович ва Аёллар теннис Ассоциацияси рейтингининг иккинчи поғонасидан жой олган 34 ёшли Серена Уильямс муҳташам оқшом либосларида теннис бўйича беллашишди. Бал давомида тўпланган пуллар Новак Жоковичнинг хайрия фондига тушади. Бу сафар 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплангани ҳақида маълум қилинмоқда.
 
Сербиялик теннисчи Новак Жоковичнинг ҳайрия фонди кам таъминланган оилалар фарзандларига ғамхўрлик кўрсатиш, уларга таълим олиш учун маблағ ажратиш билан шуғулланади.
 
Дурдона Расулова

Теглар:Теннис Хайрия бали Новак Жокович Серена Уильямс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!