Менга “Тайм” журналидан қўнғироқ қилиб, бу йил ҳам “Йил одами” бўлишим мумкинлигини, бунинг учун интервью беришим ва фотосессия учун суратга тушишим кераклигини айтишди, мен эса рози бўлмадим.
Ушбу твити орқали, унинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳазиллашганини тушуниш унчалик қийин эмас.
Сабаби бир неча кун аввал Дональд Трамп ўз саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирган эди.
-Менга “Тайм” журналидан қўнғироқ қилиб, бу йил ҳам “Йил одами” бўлишим мумкинлигини, бунинг учун интервью беришим ва фотосессия учун суратга тушишим кераклигини айтишди, мен эса рози бўлмадим. Лекин, уларга раҳмат, деган Трамп.
Маррей эса ўз Twitter саҳифасида худди шунга ўхшаш твит қолдирган.
- Менга BBCдан қўнғироқ қилиб, “Йил спортчиси” бўлишим мумкинлигини, бунинг учун интервью беришим ва фотосессия учун суратга тушишим кераклигини айтишди, мен эса рози бўлмадим. Лекин, уларга раҳмат, деган Маррей.