...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британиялик эркакнинг 10 та аъзоси олиб ташланди


15:31, 14.08.2017 Олам
 3 636

Шифокорлар ундаги ўсимта ва унинг атрофидаги аъзоларни, яъни кўричак, ошқозон, ингичка ичак, йўғон ичак, 12 бармоқли ичак, ўт пуфагини олиб ташлашди.

Қорин қисмида саратон ташҳиси қўйилган Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳрида яшовчи Марк Томпкинсон исмли кишининг 10 та аъзоси олиб ташланди. Бу ҳақда “Life” нашри хабар бермоқда.
 
54 ёшли Марк Томпкинсонга камдан-кам учрайдиган саратон ташҳиси қўйилди. Унинг 18 ой умри қолганлиги маълум қилинди.
 
Марк Томпкинсон 22 соатдан 2 марта жарроҳлик операциясини бошидан кечирди. Шифокорлар ундаги ўсимтани ва унинг атрофидаги аъзоларни, яъни кўричак, ошқозон, ингичка ичак, йўғон ичак, 12 бармоқли ичак, ўт пуфагини олиб ташлашди. Шунингдек, аъзоларнинг 6 таси трансплант қилинди.
 
Ҳозирда Марк Томпкинсон саратондан бутунлай ҳалос бўлди ва унинг саломатлиги яхши. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Саратон Ўсимта Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!