Бир неча кундан буён Ситора Олимжонова ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритмай келаётган эди. Актриса кеча ижтимоий тармоқлар орқали ўзи ҳақида тарқалган “янгиликлар”га муносабатини билдирди.
Бир неча кундан буён Ситора Олимжонова ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритмай келаётган эди. Актриса кеча ижтимоий тармоқлар орқали ўзи ҳақида тарқалган “янгиликлар”га муносабатини билдирди.
“Мени ўйлаб, вақт ажратиб, ғийбат қилганингиз ва умрингиздан ажратилган вақтингизни мени ғийбат қилиш учун ажратганингиз учун раҳмат, сизларга. Энди эса ўз ҳаётингиздаги муаммоларингизни ҳал қилинг, ўзингиз учун ҳам яшанг. Интернет тармоқлардаги ҳар хил иғво гаплардан четланиб, ўз ҳаётингиз, режаларингиз ҳақида ўйланг. Мен бу иғволарга эътибор қилмайман. Чунки иғво доим бўлган ва бўлади. Мен эса бугун жуда бахтиёрман, энг муҳими шу. Барчангизга катта раҳмат! Менга душманлик қиламан деб яхшилик қилиб қўйган ҳурматли “ЙЎҚ ХОТИН”га ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан”, деб ёзади Ситора Олимжонова.
Ситора Олимжонова ўз фикр-мулоҳазаларида ўзи ҳақидаги миш-мишларни тарқатган ва турмуш ўртоғимни тортиб олди, деб ёзаётган аёл асли йўқ экани, бу уюштирилганини айтмоқда.