

Шерзод ва Ситоранинг бирга тушган суратлари тинимсиз гап-сўзларга сабаб бўлмоқда. Суратга Ситора қўлида гул билан жилмайиб турибди.
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжери орқали тарқалишга улгурган бу суратда Шерзод куёвларга хос кийиниб олган, Ситора эса оппоқ либосда, қўлида гул билан жилмайиб турибди. Суратни кўрганларнинг кўпчилиги Шерзод ва Ситорани бир-бирига мос жуфтлик сифатида эътироф этишмоқда. Бироқ шу кунгача улар бу суратларга изоҳ бермай келишаётган эди.
Маълумотларга қараганда, Шерзод Бин (Сайдиалиев) ва Ситора Олимжонова эр-хотин образида “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг янги “Оппоғой” номли қўшиғига ишланган видеоклипда гавдаланишади. Бу ҳақда Ойбек Алимов таҳририятимизга маълум қилди.

“Ушбу қўшиқ ижодимизда буткул янги даврни бошлаб беради деб бемалол айта оламан. Шу давргача суратга олдирган клипларимиз орасида шуниси энг ёққани бўлди. Шерзод ва Ситора ҳақиқатан ҳам бир-бирига жуда мос жуфтлик экан”, дейди Ойбек Алимов.

“Соғлом она ва соғлом бола” йилига аталган мазкур видеоклипни клипмейкер Ёхан суратга олди. Клип ғояси эса Шерзод Бин (Сайдиалиев)га тегишли.
Тез кунда клипни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Дарвоқе, мазкур Ойбек ва Нигоранинг “Оппоғой” номли қўшиғига ишланган клип Шерзод ва Ситора ўртасида гап-сўзларга сабаб бўлган муносабатларни ҳақиқатга айлантирса, ажаб эмас.