...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг Свирск шаҳридаги ўрмонда 14 ёшли болакай йўқолиб қолди


12:30, 06.06.2016 Олам
 3 405

Йигитча ўрмонга отаси ва акаси билан доривор ўсимликларни териш учун борган.

Россиянинг Свирск шаҳридаги ўрмонда йўқолиб қолган 14 ёшли ўсмир йигитни қидириш ишларига 100 дан ортиқ киши жалб қилинган.
 
Маълумотларга кўра, 8-синф ўқувчиси отаси ва акаси билан ўрмонга, доривор ўсимликларни териш учун борган. Кейин эса йигитча ўзининг яшил велосипедида номаълум томонга кетган. Ҳозирда йигитчанинг қаерга, нима сабабдан кетгани номаълумлигича қолмоқда.
 
Ўсмирни қидириш ишларига Свирск, Черемхово шаҳри, Михайловка қишлоғи полиция ходимлари ҳам жалб қилинган. Айни вақтда йигитчани кўриши мумкин бўлган яқин атрофдаги ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ўртасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Россия Свирск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!