21 апрель куни Елизаветта II 90 ёшни қаршилайди.
Republic антимонархия ташкилоти раҳбари Грем Смит Буюк Британияда монархиянинг келажагини аниқлаб олиш учун референдум ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Хабарга ёзилишича, антимонархия ҳаракати ҳозирги Британия қироличаси Елизаветта II нинг вафотидан сўнг референдум ўтказишга чақирмоқда. 21 апрель куни қиролича 90 ёшни қаршилайди
“Бизда қироличанинг дафн маросими ва янги монархнинг тож кийиш маросимигача бўлган вақт оралиғида референдум ўтказиш имконияти бўлади ва биз одамларга: Шошманг, ҳозир ХХI аср ва биз янги давлат раҳбарини тайинламоқчи бўлсак, у ҳолда овоз беришимиз керак, деб айтамиз”, дейди Смит.
Маълумотларга кўра, нашр яқинда сўровнома ўтказган ва унинг натижаларига кўра, 75 фоиз киши Британияда монархия сақланиб қолиниши тарафдори эканлиги маълум бўлди.
Маълумот ўрнида, Буюк Британия қироличаси Елизаветта II 1952 йилдан буён мамлакатни бошқариб келади.

Руслан Сулаймонов