Ҳамкасбининг турмушга чиқаётгани ҳақидаги хабарларни “Сетора” гуруҳининг собиқ аъзоси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лайло Галиева (Лейли) ҳам тасдиқлади.
Маълумотларга қараганда, тўй 25 апрель куни Тошкентдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади. Бироқ келин-куёв бу хабарни оммага овоза қилишни хоҳлашмаяпти чоғи тўй ҳақида ОАВга ҳеч қандай расмий хабар берилмади.
Маълумот учун, Милена Мадмусаева 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган хонанда 2015 йилдан буён “Оазис” гуруҳида фаолият юритиб келаётган эди. Мазкур гуруҳга унинг бўлажак турмуш ўртоғи Абдуҳамид Халилов продюсерлик қилади. Милена Мадмусаева Италия, Франция, Испания каби мамлакатларда ўтказилган нуфузли халқаро танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган.