...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британия банкларидан бири 550 нафар ходимини ишдан бўшатмоқчи


16:58, 14.03.2016 Олам
 2 146

Банк мижозларнинг талабини ҳисобга олиб ва харажатларни қисқартириш мақсадида роботлардан фойдаланмоқчи.

Британия банки Royal Bank of Scotland (RBS) мижозларга инвестиция ва суғурта масалалари бўйича консультация бериш бўлимларига робот-консультантларни жойлаштириш дастури доирасида 550 ходимни ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Маълумотларга кўра, бир қанча мижозлар янги инвестицион онлайн-платформа ёрдамида хизмат кўрсатиш усулига йўналтирилади. Мазкур категорияга киритаётган инвестицияси миқдори 250 минг фунт стерлингдан (360 минг АҚШ доллари) кам бўлган мижозлар киради.

“Бизнинг мижозларимиз уларга рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда банк хизматлари кўрсатилишини хоҳламоқдалар. Шунинг учун, биз шахсий консультантларни ишдан бўшатиб, минимал инвестицияси миқдори 500 фунт стерлинг бўлган янги мижозлар гуруҳига ёрдам беришимиз учун роботларни ишга соламиз”, – дейилади RBS маълумотларида. RBS’нинг бош директори Росс Макэван харажатларни камайтириш ва ходимлар сонини қисқартириш чораларини кўрмоқда, шу билан бирга, ички истеъмолчиларга кредит ажратишга урғу бермоқда. Бу банкнинг кетма-кет саккиз йиллик зарарларидан сўнг даромад кўрсаткичларини яхшилаш ҳаракати билан боғлиқ. RBS’нинг 2015 йилда кўрган зарари 1.98 миллиард фунт стерлингни (2.76 миллиард АҚШ доллари) ташкил этган.

Ҳозирги пайтда RBS’нинг 72.9 фоиз акцияси Британия ҳукуматига тегишли, босқичма-босқич бу кўрсаткич камайиб бормоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Британия Royal Bank of Scotland консультация робот-консультант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!