Футболчининг отаси ўғлининг ўйинини кўраман деб Анқарага келган эди.
Маълумотга кўра, футболчининг отаси Анқарага “Галатасарой” ва “Генчларбирлийи” ўртасида бўладиган футбол ўйнини кўриш учун келаётган чоғида террористик актнинг қурбони бўлди, дея “Sport7.az” хабар берди. Футболчи Умут Булут отасининг ўлими ҳақида бугун тонгда хабар топган.
Маълумот ўрнида, Умут Булут 1983 йилда туғилган. Фаолияти давомида “Трабзонспор”, “Тулуза” футбол клубларида ўйнаган. 2012 йилдан бери Истанбулнинг “Галатасарой” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.